Ўзбекистонда шиша идиш ва буюмлар экспорти 10,4 млн. АҚШ долларига ошган

2020 йилнинг 10 ойи давомида Ўзбекистон 21 та хорижий давлатларга қиймати 17,6 млн. АҚШ долларига тенг бўлган шиша идиш ва буюмларни экспорт қилган. Бу кўрсаткич ўтган йилнинг мос даврига нисбатан 10,4 млн. АҚШ долларига ёки 2,4 бараварга ошган.

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, ўтган 10 ой мобайнида Ўзбекистон шиша идиш ва буюмларни энг кўп экспорт қилган давлатлар:

Қозоғистон – 10,1 млн.
Тожикистон – 2,6 млн.
Туркманистон – 2,2 млн. 
Қирғиз Р. – 1,4 млн. 
Грузия – 578,9 минг
Сингапур – 293,6 минг 
Россия – 248,0 минг АҚШ доллари

2020 йилнинг 1 ноябрь ҳолатига кўра, Ўзбекистон шиша идиш ва буюмларни энг кўп экспорт қилган ҳудудлар:

– Тошкент шаҳри – 10,6 млн.
– Жиззах вилояти – 2,4 млн.
– Фарғона вилояти – 1,7 млн.
– Тошкент вилояти – 911,2 минг АҚШ доллари

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии