Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 48 429 (+237) нафарга етди

Соғлиқни сақлаш вазирлигининг хабарига кўра, бугун 15 сентябрь соат 18:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 48 429 (+237) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 197 нафари Тошкент шаҳрида, 24 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 16 нафари Қашқадарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Тошкент шаҳрида яшаган 70 ёшли М.Э. (аёл) ҳамда 66 ёшли Т.Х. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Бугун айни пайтга қадар Тошкент шаҳрида 198 нафар, Тошкент вилоятида 114 нафар, Самарқанд вилоятида 53 нафар, Наманган вилоятида 23 нафар, Хоразм вилоятида 12 нафар, Андижон вилоятида 9 нафар, Қашқадарё вилоятида 5 нафар ҳамда Фарғона вилоятида 2 нафар бемор тузалди.

Шундай қилиб, юртимизда 44 942 (+416) нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (93 фоиз) соғайган.

Ҳозирда мамлакатимизда 3 085 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

(Visited 19 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии