Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаради

Ўзбекистонда яна 7 та компания турли автомобиллар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиши режалаштирилмоқда. Бу ҳақда Президентнинг 2021-2023 йилларга мўлжалланган Инвестиция дастурида сўз боради.

Дастурга кўра, яқин йилларда қуйидаги компаниялар ҳам автотранспорт воситалари ишлаб чиқаришни бошлайди:

➖ “Navoi-Motors” (Австрия компанияси билан ҳамкорликда) — пикап, кичик юк машиналари, минивен, йўл танламас, электромобиль, тракторлар (йилига 12 минг дона) — Кармана тумани;

➖ “Манас авто-саноат” (Туркия компанияси билан ҳамкорликда) — юк машиналари (йилига 3 минг дона) — Тўрақўрғон тумани;

➖ “Namangan Сhangan motors” (БАА компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиллар (йилига 1,8 минг дона) — Чуст тумани;

➖ “Hyundai Motor Uz Namangan” (Корея компаниялари иштирокида) — тижорат юк автомобиллари (йилига 3 минг дона) — Наманган вилояти;

➖ “ADM Jizzakh” (Корея эксимбанки иштирокида) — Lada, Kia, Renault (2-босқич, йилига 100 минг дона) — Ғаллаорол тумани;

➖ “Auto Motors Asia” (Хитой компаниялари билан ҳамкорликда) — кроссоверлар, юк автомашиналари, микроавтобуслар (йилига 27 минг дона) — Жиззах шаҳри;

➖ “Аббос-Эко Агро” (Хитой компанияси билан ҳамкорликда) — енгил автомобиль, минивен, кичик юк автомобиллари (йилига 10 минг дона) — Денов тумани.

(Visited 139 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии