Париж рестонранлари хўрандалар билан хайрлашди

Париж рестонранлари яқин 1.5 ҳафтага хўрандалари билан хайрлашди. Шанба кундан бошлаб Франция пойтахти ва бошқа йирик шаҳарларида комендантлик соати кучга кирди. Бу қоидаларга кўра, одамлар жиддий сабаб бўлмаса кечки соат 9 дан уйини тарк этолмайди.

Зарар кўраётган ресторанларга иқтисодиёт вазири Брюно Ле Мэр енгиллаштирувчи чоралар жорий этишни ваъда қилмоқда. “Мен европа комиссияси билан музокаралар олиб бориб, улардан кредит тўлаш муддатини 2021 йиллан 2022 йилга кўчиришни сўрайман. Шунда ташкилотларда кредит тўлаш учун 2 йил бўлар эди ва бу қутқарув шари бўлиши мумкин. Мен бу масалани Еврокомиссия билан муҳокама қиламан, бу кредитлар давлат томонидан кафолатлангани учун давлат субсидияси сифатида қаралади” деди у.

Испанияда касаллик сони юқорилигича қолмоқда – 900 минг одам вирус юқтириб олган. Коронавирус 33 мингдан ортиқ инсонни ҳаётдан олиб кетди. Нидерландия ва Шимолий Ирландиядаги овқатланиш масканлари ҳам тунда хўрандаларни қабул қилишни тўхтатди.

 

Шарофат Маҳмудова

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии