Паркент тумани ҳокимлиги сотиб олган “Каптива” бўйича Бош прокуратурага сўровнома юборилди

Ижтимоий тармоқларда Паркент тумани ҳокимлиги томонидан харид қилинган “Каптива” бўйича турли-туман фикрлар тарқалгани ва бу мунозара ва мулоҳазалар билан боғлиқ вазият юзасидан Тошкент вилояти ҳокимлиги муносабат билдирганини аввал сайтимизда ёзган эдик.

Коррупцияга қарши курашиш агентлиги ҳокимликнинг бу хатти-ҳаракатларида коррупция мавжудлигини тахмин қилмоқда.  Шу муносабат билан ОАВ ва ижтимоий тармоқларда Тошкент вилояти Паркент тумани ҳокимлиги томонидан “Mega Karer” МЧЖдан Captiva русумли автомобиль 260 млн сўмга сотиб олингани тўғрисидаги хабар бўйича Бош прокуратурага сўровнома юборди.

“Юқоридаги ҳаракатларда давлат ҳокимияти вакилининг ўз мансабидан фойдаланган ҳолда коррупцияга йўл қўйиш аломатлари мавжудлигини инобатга олиб, Коррупцияга қарши курашиш агентлиги мазкур ҳолат юзасидан терговга қадар текширув ўтказишни сўраб Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасига сўровнома юборди.

Ҳолат юзасидан ОАВ ва кенг жамоатчиликка батафсил маълумот берилади”, дейилади Агентлик хабарида.

(Visited 15 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии