Президент мактабларига кириш учун тайёрлайдиган расмий ўқув курслари мавжуд эмас!

Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлиги хабарига кўра, ижтимоий тармоқларда “Президент мактабларига тайёрлаймиз”, “Президент мактабларига кириш учун оралиқ “repetitsion” тест синовлари” қабилидаги эълонлар асосида “Президент мактаблари” бренди остида мўмайгина даромад орттираётган тайёрлов курсларининг эълонлари жуда кўпайиб кетди  дейилади Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Таълим сифатини назорат қилиш давлат инспекцияси бошлиғининг маслаҳатчиси Феруза Мадраҳимова ўз расмий каналида.

Англиянинг Cambridge assessment ташкилоти томонидан ташкил қилинадиган тест синовларига бу каби ўтказилаётган тестларга умуман алоқаси йўқ.

Асосий мақсад иқтидорли, билимга чанқоқ, ўз устида доимий равишда ишлайдиган, изланадиган, шижоатли ўқувчиларни шаффоф синов орқали танлаб олиш.

PRESIDENT SCHOOLS (BLOG), Next Step Up School, Reprez.uz веб-саҳифаси ёки “Президент мактаблари учун тайёрлов курслари” деб эълон бераётган бошқа ўқув курсларининг Президент мактабларига ҳеч қандай дахли йўқ.

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии