Президент Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди

Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтимизнинг Юнусобод туманида барпо этилаётган Тошкент Архитектура-қурилиш институтининг янги биносини бориб кўрди.

Қурилиш ишлари жорий йил июль ойида бошланган эди. 5 қаватли иккита ўқув корпуси, 8 қаватли маъмурий бино ва 4 қаватли ётоқхона қад кўтармоқда.

Бугунги кунда институтда 5 минг 400 дан зиёд талаба таълим олади. 2020/2021 ўқув йилидан кредит-модуль тизимига ўтиш натижасида 18 та бакалавр таълим йўналиши ва 23 та магистратура мутахассислиги очилди. Бўлғуси қурувчиларга замонавий билим бериш мақсадида “ақлли” уйлар ва шаҳарлар инфратузилмасини лойиҳалаш, меҳнат муҳофазаси ва техника хавфсизлиги, иншоотлар зилзилабардошлиги каби янги йўналишлар дастурга киритилди.

Бинолар фойдаланишга топширилгач, талабаларни қабул қилиш қамрови ва таълим сифати ортади.

– Охирги йилларда мамлакатимизда қурилиш соҳаси ривожланди, катта-катта иншоотлар, заводлар, уйлар барпо этилмоқда. Лекин ким лойиҳа қиляпти, ким қуряпти, қандай қуряпти, деган саволлар кўндаланг турибди. Бу ерда замонавий қурилиш индустриясига мос юқори малакали мутахассислар тайёрланиши керак, – деди Шавкат Мирзиёев.

(Visited 18 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии