Қибрайда жасади жомадондан топилган шахснинг қотилларига ҳукм ўқилди

Бироз аввал шу йилнинг август ойида Қибрай туманида жасади жомадонга солиб ташлаб кетилган. Ўзбекистон Олий судида таъминотчи вазифасида ишлаган Ш.А.нинг қотиллари устидан суд жараёни бўлиб ўтаётгани ҳақида хабар берган эдик.

Икки нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бугун жиноят ишлари бўйича Тошкент шаҳар судида мазкур жиноят иши бўйича суд ҳукми ўқилди.

Судья Алишер Жалилов раислигида ўтган суд мажлисида ўқилган суд ҳукмига кўра судланувчиларнинг бири 19 йил, унинг жиноий шериги 5 йил озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди.

(Visited 395 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь