Қозоғистон ўлим жазосидан расман воз кечди

Қозоғистон расмийлари ўлим жазосидан расман воз кечди. Тегишли қонунни мамлакат президенти Қосим-Жомарт Тоқаев имзолади.

Давлат раҳбари Қозоғистон Республикасининг “Фуқаролик ва сиёсий ҳуқуқлар тўғрисидаги халқаро пактнинг ўлим жазосини бекор қилишга қаратилган Иккинчи факультатив протоколини ратификация қилиш тўғрисида”ги қонунини имзолади.

Эслатиб ўтамиз, 2003 йилдан бошлаб Қозоғистонда ўлим жазосига мораторий жорий этилди. Қозоғистон ўлим жазосининг бекор қилинишини тарғиб қилувчи Халқаро пактга қўшилди. Халқаро протоколга кўра, ўлим жазоси бекор қилингандан сўнг, мамлакат ундан уруш даврида фойдаланиш ҳуқуқига эга бўлади.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 10 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь