Қозоғистонда кам таъминланган оилаларга дори қутилари тарқатилади

Қозоғистонда COVID-19 тарқалишини камайтириш учун кам таъминланган оилаларга 145 минг жамланма дори қутилари тарқатилади.

Маблағ Осиё тараққиёт банки ҳисобидан ажратилади. Жамланма таркиби республика соғликни сақлаш вазирлиги томонидан белгиланган. Дори қутиси таркибига термометр, ниқоблар, дезинфекцияловчи воситалар ва нестероид шамоллашга қарши воситалар кирган. Июнь ойига қадар кам таъминланган оилалар 145 минг жамланма дори қутиларини оладилар.

Дори қутиларини шаҳар ёки туман бандлик ва ижтимоий лойиҳалар координацияси бўлимлари ва қишлоқ ҳокимиятлари орқали етказилади. Қозоғистон президенти Косим Жомарт Токаев ўтган йилнинг 10 июлида кам таъминланган оилаларни тиббиёт воситалари ва биринчи ёрдам воситалари билан таъминлашни ҳақида топшириқ берган эди.

 

Дилфуза Зарипова

(Visited 6 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь