Россияда Хитой вакцинасининг клиник синовлари бошланди

Биринчи кўнгиллилар гуруҳи Россияда Хитой вакцинаси клиник синовларининг учинчи босқичи доирасида коронавирусга қарши эмланди, деб хабар беради Петровах. Препарат СанСино Биологисс Инс томонидан Пекин биотехнология институти ва ХХР Ҳарбий тиббиёт фанлари академияси билан биргаликда ишлаб чиқарилган. Маълумотларга кўра, эмланган кўнгиллилар ўзларини яхши ҳис қилишмоқда, ҳеч қандай кўнгилсиз ҳолатлар кузатилмаган. Синов доирасида Москва, Санкт-Петербург, Ярославл ва Екатеринбургдаги 8 та тиббиёт муассасаларида 625 нафар кўнгиллини эмлаш режалаштирилган.

Эслатиб ўтамиз, коронавирусга қарши Спутник В вакцинаси Россияда аллақачон рўйхатдан ўтган. Клиник синовларнинг учинчи босқичи ўтган ҳафтадан олдин Москвада бошланган. Ҳудудларга аллақачон вакциналар етказиб берилганлиги айтилган.

Чарос Лутфуллаева таржимаси

(Visited 25 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии