Россияда полиэтилен пакетга ўралган ўзбекистонлик эркакнинг мурдаси топилди

Россиянинг Липецк вилоятида 19 январь куни янги қурилган уй канализациясидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли ўзбекистонлик эркакнинг жасади топилди. Бу ҳақда вилоят тергов қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Хабарга кўра, 19 январь куни Добринский тумани Студенка қишлоғида янги қурилган уй эгалари канализация қудуғидан полиэтилен пакетга ўралган 33 ёшли эркакнинг жасадини топиб, бу ҳақда ҳуқуқни муҳофаза қилиш идораларига хабар берган. Воқеа жойига тезкор тергов гуруҳи етиб келган. Жасад текширилганда бўйин ва бош қисмида жароҳатлар борлиги аниқланган.

Айни пайтда содир этилган жиноятнинг барча ҳолатларини, шунингдек, қотилни аниқлаш мақсадида тергов ҳаракати ва суд экспертиза олиб борилмоқда. Маълум қилинишича, уй эгалари сўроқ қилинмоқда ва қурилиш ишларида қатнашган марҳумнинг танишлари суриштирилиб аниқланмоқда.

(Visited 130 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь