Россияда яратилган вакцина мутлақо бепул. Биринчи галда ўқитувчилар ва тиббиёт ходимлари эмланади

Россияда коронавирусга қарши эмлаш ўқитувчилар ва тиббиёт ходимларидан бошланади. Бу ҳақда Россия соғлиқни сақлаш вазири Михаил Мурашко маълум қилди.

«Вакцина рўйхатга олингани тасдиқланганидан сўнг, у қўлланила бошлайди. Биринчи навбатда, кузатув остида шифокорлар ва ўқитувчилар эмланади».

Вазир жорий йил октябр ойида мамлакат аҳолисини оммавий равишда эмлаш режалаштирилганлигини таъкидлаган.
Шунингдек, Мурашко ҳозирги вақтда Гамалея маркази томонидан ишлаб чиқилган SARS-CoV-2 вакцинасининг клиник синовлари якунланганлигини билдирди.

Аввалроқ Россия вакцинаси синовда қатнашганларнинг 100 фоизида иммунитет ҳосил қилгани ҳақида хабар берилганди.

Россия соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига кўра, коронавирусга қарши вакцинация қилдириш мутлақо бепул бўлади. 

(Visited 156 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии