Россиялик вирусолог олим коронавируснинг кучи қачон пасайишини айтди

Россиялик вирусолог олимнинг айтишича, вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, кучи камайиб боради ва у ўз ташувчисининг ҳаётига хавф туғдирмайди. 

Коронавируснинг тажовузкорлиги камида бир йилдан кейин пасаяди, демоқда вирусолог олим, тиббиёт фанлари доктори Анатолий Альтштейн. Бу фикр-мулоҳазаларни у «Комсомольская правда» мухбири билан суҳбатда айтди.

«Балки бу давр бир йилдан уч йилгача чўзилар. Ундан кўпроқ ҳам бўлиши мумкин. SARS-CoV-2 ана шундай вирус», — деди профессор.

Олим вирус одамдан одамга ўтгани сари мослашиб, ўз ташувчисини ўлдирмасликка ўрганишини айтди. Альтштейннинг аниқлик киритишича, коронавирусга оғир касаллик чақириш фойдали эмас, чунки инсон бошқалар билан мулоқот қилмай қўйса, инфекция бошқаларга ўтолмай қолади.

«Коронавируслар организмга нисбатан енгил муносабатда бўлишга мослашган, яъни унинг имкониятларидан фойдаланади, кўпаяди, кучли зарар етказмасдан унинг ҳисобига яшайди», — деб қўшиб қўйди олим.

У янги вирус ана шу йўлдан кетишига умид қиларкан, SARS-CoV-2 бошқа коронавируслардан юқори даражадаги юқумлилиги билан фарқ қилишини қайд этиб ўтди.

(Visited 2 109 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии

  • Guli 12:19, 2 Серпня 2020

    Iltimos chartar reyslar qachon qo’yiladi yana. Avgust oyida deyishdi avgust keldiku

  • Nurbek 07:54, 17 Жовтня 2020

    Yog narhi nega oshyapdi. Nima uchun bu haqda izox berilmayapdi?