Саид Аҳмаднинг сайланган ҳикоялари тўплами турк тилида чоп этилди

Саид Аҳмаднинг сайланган ҳикоялари тўплами турк тилида чоп этилди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

 

Мамлакатимизда давлат тилини қўллаб-қувватлаш ва тарғиб этишга қаратилган қатор муҳим чора-тадбирларнинг амалга оширилиши ўзбек тилининг хориждаги ихлосмандлари томонидан катта хурсандчилик билан қарши олинди. Хусусан, қардош Туркияда ўзбек тилини ўрганишга бўлган қизиқиш янада ортди ва маҳаллий тилшуносларнинг ўзбек адабиётига эътибори сезиларли ошди.

Шу жумладан, жорий йил 29 октябрь куни Анқарада буюк адиб, Ўзбекистон Қаҳрамони, Ўзбекистон халқ ёзувчиси Саид Аҳмаднинг сайланган ҳикоялари тўплами турк тилида чоп этилди. Лойиҳа буюк ўзбек адиби таваллудининг 100 йиллиги арафасида турк халқи учун муносиб туҳфа бўлди.

Лойиҳа Туркий маданият халқаро ташкилоти – ТУРКСОЙ кўмагида амалга оширилди. Тўпламдан ўрин олган ҳикоялар Тошкент давлат Шарқшунослик университети ва Анқара давлат университетининг тилшунос ва адабиётшунос олимлари ҳамкорлигида турк тилига таржима қилинди.

Таъкидлаш жоиз, Саид Аҳмаднинг сайланган ҳикоялари тўплами турк адабиётшунослари томонидан муносиб баҳоланди. Улар фикрига кўра, Саид Аҳмад қаламига мансуб ҳикоялар халқчиллиги ва оддий одамлар учун тушунарли тилда ёзилгани билан эътиборга молик. Туркия жамоатчилиги вакиллари ушбу тўплам туркиялик китобхонлар қалбидан жой олишига ишонч билдирди.

Туркияда ўзбек тили ва адабиётига бўлган қизиқиш йилдан йилга ортиб бормоқда. Бу, ўз навбатида, турк таржимонларини ўзбек адабиёти намояндалари асарларини турк тилига таржима қилишга алоҳида эътибор қаратишга ундамоқда.

Маълумот ўрнида, яқин келажакда бу борада қатор лойиҳаларни амалга ошириш кўзда тутилган.

(Visited 3 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии