Сайёрамиздаги музлар рекорд даражада эрийди — олимлар

Британиялик тадқиқот гуруҳи сайёрамиздаги музларнинг эриш даражаси 1994 йилдан бери 65 фоизга ошганлигини аниқлади.

Шундай қилиб, 23 йил ичида Ер 28 триллион тонна музни йўқотди. Эриш даражаси 1994 йилда йилига 0,8 триллион тоннадан 2017 йилда 1,3 триллион тоннага кўтарилди. Йўқотишларнинг аксарияти Aнтарктида ва Гренландияда муз қатламларининг камайиши натижасида юзага келади.

Таъкидланишича, музларнинг эриши дунё океани даражасини кўтаради ва қирғоқ бўйидаги шаҳарлар ва экологияга таҳдид солади. Олимлар илгари Гренландияда музнинг ҳалокатли эришини башорат қилишган эди.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 13 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь