Самарқандда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди

Самарқандда «Камаз» юк машинаси ёниб кетди. Бу ҳақда вилоят ИИБ ахборот хизмати хабар қилмоқда.

Қайд этилишича, ҳодиса бугун, 21 феврал куни соат 11:00 ларда М39 Алмати–Тошкент–Термиз халқаро автомобил йўлининг Самарқанд тумани «Чумчуқли» маҳалласи ҳудудидан ўтувчи қисмида содир бўлган.

 Ёнғин юк машинаси симларида содир бўлган қисқа туташув оқибатида келиб чиққан ва ФВБ ёнғинга қарши кураш бўлими ходимлари томонидан бартараф этилган.

Ҳодиса натижасида ҳеч ким тан жароҳати олмаган. Юк машинасининг кабинаси, мотор қисми ва олд шиналари жиддий зарар кўрган.

(Visited 138 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь