Самарқандда пайғамбарликка даво қилаётган кимса пайдо бўлди

Самарқандда пайғамбарликка даво қилаётган одам пайдо бўлди. Унинг таъкидалшича, коронавирус балосини у даф қила оларкан. Бунинг учун Хитойга бориши керак эмиш. Шунингдек президент билан ҳам кўришмоқчи эканлигини айтган.

Мамлакатимизда фаолият юритаётган энг йирик исломий нашрлардан бири ушбу ҳолатга раддия билдирди.

Бу балони бизга Роббимиз юборди ва фақат унинг ўзигина бошимиздан кўтаради. Барчаси Унинг изнида. Юртдошларимиздан илтимос қиламиз, шундоқ ҳам муаммоларимиз кўп пайтда гуноҳларни янада ошириб, балонинг узоқ туришига сабабчи бўлиб қолмайлик. Барчага Аллоҳ инсоф берсин.

Ислом динида энг сўнгги пайғамбар Муҳаммад алайҳиссалом ҳисобланадилар. Аллоҳ таоло у зотни сўнгги пайғамбар эканликларини ўз Каломида шундай деб марҳамат қилади:

“Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир” (Аҳзоб сураси 40 оят).

Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг пайғамбарликларидан кейин анбиёлар келиши охирлади, кесилди, тугади. У киши соллаллоҳу алайҳи васаллам пайғамбарлик қасрининг охирги ғиштидирлар. Аллоҳ таоло у киши соллаллоҳу алайҳи васаллам билан пайғамбарлик қасрини камолга етказиб, эшигини ёпди.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қуйидаги ҳадислари у кишининг энг охирги пайғамбар эканликларига далолат қилади:

1) «Менинг ва анбиёларнинг мисоли, худди биноси гўзал бир қасрга ўхшайди. Унда бир ғишт ўрни тарк қилингандир. Бас, назар солувчилар уни айланиб кўриб, биносининг гўзаллигидан ажабланадилар. Фақат халиги ғишт ўрнидан бошқа айб топа олмайдилар. Бас, мен ўша ғиштнинг ўрнини тўлғаздим. Мен билан бино хотимасига етди. Пайғамбарлар охирига етдилар» (Бухорий ва Муслим ривояти).

2) «Албатта, менинг бир неча исмларим бор. Мен Муҳаммадман. Мен Аҳмадман. Мен Ал Моҳий – ўчирувчиман. Аллоҳ мен билан куфрни ўчиради. Мен Ал Ҳошр – тўпловчиман. Одамлар қадамим остида тўпланадилар. Мен, Ал Оқибман. Ал Оқиб – ортдан келувчи, ундан кейин набий келмайдиган зотдир» (Бухорий ва Муслим ривояти).

3) «Албатта, келажакда менинг умматимда ўттизта каззоб бўлади. Ҳаммаси ўзини набий, деб даъво қилади. Ҳолбуки, мен набийларни охиргисиман. Мендан кейин набий йўқдир» (Муслим Савбондан ривоят қилган).

4) «Бошқа анбиёлардан олти нарса ила афзал қилиндим:

1) Менга жамловчи калом берилди.

2) Менга душманимга қўрқинч солиш ила нусрат берилди.

3) Менга ўлжалар ҳалол қилинди.

4) Менга ер покловчи ва масжид қилинди.

5) Мен ҳамма халойиққа юборилдим.

6) Мен билан набийлар тугатилди» (Муслим ва Термизий ривояти).

(Visited 3 165 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии

  • Jasur 17:28, 7 Вересня 2020

    Menda ham hali qilinmayotga muamolar bor Aloqaga chiqinglar iltimos +99899 383 14 60