Самарқандлик ўттиз нафар нуроний тақдирланди

Ватанимиз мустақиллигининг 29 йиллиги арафасида Самарқанд вилоятида истиқомат қилаётган бир гуруҳ фаол нуронийлар “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони билан тақдирланди. 

Самарқанд вилоят ҳокими Э.Турдимов фидойи фахрийларни байрам билан табриклаб, вилоят ижтимоий-иқтисодий, маданий-маърфий ҳаётида кўпни кўрган нуроний отахон ва онахонларнинг ўз муносиб ўрни борлигини эътироф этди. Айниқса, ёшлар таълим тарбиясида уларнинг ҳаёт йўли, панд-насиҳатлари катта ибрат мактаби эканлигини эътироф этди. Шундан сўнг 30 нафар фахрийларга турли даражадаги “Меҳнат фахрийси” кўкрак нишони ва белгиланган пул мукофотлари топширилди. 

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь