Шакарнинг фойдали хусусияти тўғрисида маълумот

Ўзбекистон телеканали “Ойдин ҳаёт LIVE” дастурида шифокор-валеолог Бахтиниса Азимбоева шакарнинг фойдали хусусияти тўғрисида маълумот берди.

“Шакар ҳам организмга туз каби жуда керак. Чунки биринчи навбатда мия ва мушаклар иш фаолиятида ёқилғи сифатида зарур. Шакарнинг бир кунлик меъёри 60 граммни ташкил қилади.

Ширинликларни умуман истеъмол қилмайдиганларнинг миясида салбий ҳолатлар кузатилган. Организмдаги қанд қондаги тромблар кўпайиб кетмаслигини олдини олишда ҳам муҳимдир.

Жигар иш фаолияти яхши бўлишида қанднинг ўрни беқиёс. Қанд жигар ҳужайраларини тиклаш вазифасини бажаради.

Шунингдек, шакар қувонч гормони –  эндорфин ишлаб чиқилишида иштирок этади. Ширинликларни истеъмол қилганимизда кайфиятимиз кўтарилиши бунинг исботидир”, – дейди Бахтиниса Азимбоева.

(Visited 6 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии