Шавкат Мирзиёев Туркия президентига ҳамдардлик билдирди

Ўзбекистон президенти Туркиянинг ғарбий ҳудудларида юз берган кучли зилзила оқибатида инсонлар қурбон бўлгани, кўплаб фуқаролар жaроҳат олгани ҳамда катта талафот кўрилгани муносабати билан Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга таъзия йўллади. Бу ҳақда Ўзбекистон президенти матбуот хизмати хабар берди.

“Давлатимиз раҳбари ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига чуқур ҳамдардлик изҳор этиб, жароҳатланганлар тез фурсатларда шифо топишини тилади”, дейилади хабарда.

30 октябрь куни Туркия ғарбида 7 балли зилзила юз берди. Зилзила эпимаркази Измир вилоятининг Сеферлихисар шаҳри атрофида бўлган.

Зилзила кучи Афина ва Критда ҳам сезилган. Сўнгги маълумотларга кўра, зилзила оқибатида 24 киши ҳалок бўлди, улардан бири чўкиб кетган. Жами 804 киши жароҳат олди: 743 киши Измирда, 5 киши Манисда, 2 киши Балиқесирда ва 54 киши Ойдинда.

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии