Сирдарёликлар тарихда илк бор давлатга пахта сотиш режасини биринчилардан бўлиб бажарди

Республика тарихида илк бор сирдарёлик деҳқонлар давлатга пахта сотиш шартномавий режасини пешқадамлар сафида бажарди. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати хабар бермоқда.

“Ўтаётган йилимиз дунё халқлари қатори вилоятимиз халқини ҳам оғир синовлардан ўтказди. Коронавирус балоси, май ойида Сардоба сув омборида содир бўлган техноген ҳодиса деҳқонларимизни янада кўпроқ меҳнат қилишга ундади. Президентимизнинг вилоятимиз халқига алоҳида эътиборлари, кўрсатган ёрдамлари эвазига далаларда мўл ҳосил етиштирилди.

Теримнинг пухта ташкил этилганлиги туфайли вилоятимизда жами 168 399 тонна пахта териб олиниб, 18 октябрь куни республикада учинчи бўлиб шартномавий режа 100,48 фоизга бажарилди. Умумий терилган пахтанинг 45 минг тоннаси механизаторлар ҳиссасига тўғри келди. Айниқса еттита пахтачилик кластерининг улуши катта бўлди. Хусусан “Бек кластер”, “Поли текс Сирдарё” ва бошқа кластерлар юқори ҳосил етиштириб, пахтани ёғин-сочинли кунларга қолдирмай териб олиш чораларини кўрдилар. 

Мирзаобод, Ховос, Боёвут, Сайхунобод ва Сирдарё тумани пахтакорлари вилоятнинг умумий хирмони юксалишида ўзининг салмоқли ҳиссаларини қўшдилар. 

Ҳали далаларимизда ҳосил мўл. Вилоятимиз деҳқонлари қуёшли кунларнинг ҳар бир дақиқасини ғанимат билиб, етиштирилган ҳосилни охиригача йиғиб-териб олишга бел боғлаганлар. Улар кунлик терим топшириғини сусайтирмай, вилоятимиз оқ-олтин хирмонини янада юксалтиришни ўз олдиларига мақсад қилиб қўйганлар”, дейилади хабарда.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии