Словакияда автомобилдан самолётга айланадиган трансформер синовдан ўтказилмоқда

“KleinVision” томонидан ишлаб чиқарилган модел “AirCar” автомобилдан самолётга айланиши мумкин. Словакияда ушбу қурилманинг синов жараёни бўлиб ўтди.

Синов доирасида учувчи транспорт воситалари учиш-қўниш йўлагидан осмонга кўтарилиб, 450 метрдан ошиқ баландликка парвоз қилган. У бундай ҳаракатларни икки марта муваффақиятли амалга оширди.

Парвоз учун камида 30 метр узунликдаги учиш-қўниш йўлаги керак. Aвтомобиль соатига 200 км тезликкача ҳаракатлана олади.

Ишлаб чиқувчи компания автомобиль бир вақтнинг ўзида минг километрга яқин масофани босиб ўтишини таъкидламоқда. Унинг оғирлиги минг кг дан ошади.Ўлчамлари туфайли автомобилни ҳар қандай тўхташ жойига қўйиш мумкин.

Aвтомобиль икки кишилик модел сифатида тақдим этилган. У 1,6 литрли BMW двигатель билан жиҳозланган ва 140 от кучига эга.

Маълумот учун, “AirCar”нинг орқа қанотлари ва битта перванеси бор.

 

Насиба Тўхтаева

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии