Соғлиқни сақлаш вазирлиги Фатхулла Маъсудовнинг ўлими сабабини маълум қилди

Ўзбекистон Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан Фатхулла Маъсудовнинг ўлими сабаби маълум қилинди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати маълумот берди.

Маълум қилинишича, вазирлик актёрни коронавирусдан вафот этганлар рўйхатига 31 августда киритган.

Таъкидлаш жоиз, Маъсудов 30 августда оламдан ўтган. Кеча, 31 август куни Шавкат Мирзиёев актёрнинг ўлими ҳақида гапирган эди.

“Вирус ёнимизда юрибди. Мана, Миллий театримизнинг раҳбари вафот этди. Роса ҳаракат қилдик, минг афсус, асраб қололмадик. Шу воқеалардан кейин кўзимга ҳеч уйқу келмади. Ўзимизга кўп нарса боғлиқ. Эҳтиёт бўлиб, шифокорлар айтганини қилайлик”, – деди давлат раҳбари.

(Visited 2 989 times, 6 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии