Сўхда шифокорлар етишмайди. Бу муаммо қандай ҳал қилинади?

Чашма булоғида юзага келган можаро натижасида Сўх туман марказий шифохонасига 186 нафар турли даражада жароҳат олган фуқаро мурожаат қилган. Уларнинг 26 нафари шу ерда стационар шароитда даволанди, бир нафарида жарроҳлик амалиёти ўтказилди. Уларнинг барчасини саломатлиги яхшиланиб, уйига жавоб берилди. 15 нафар бемор эса шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази Фарғона филиалига жўнатилган.

Бугунги кунда туманда тиббий хизмат кўрсатиш сифатини яхшилаш, шифохоналарнинг моддий-техник базасини мустаҳкамлашга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи Раҳматжон Тожибоевнинг айтишича, айни кунларда 4 миллиард 300 миллион сўм маблағ эвазига юқумли касалликлар бўлими қурилмоқда. Шунингдек, келгусида кўп тармоқли марказий поликлиника учун қўшимча бино қуриш, терапия, эндокринология, кардиология каби бўлимларни очиш режалаштирилди.

Бу ердаги катта муаммолардан бири шифокорларнинг етишмаслигидир. Акушер-гинеколог, офтальмолог, УАШ, невропатолог каби 24 нафар мутахассис етишмайди. 14 йил деганда хотин-қизлар орасида Нозима Акбаралиева Андижон тиббиёт институтини битириб, яқинда бу ерда иш бошлади. Шу боис туманга олий маълумотга эга врачларни жалб этиш учун квоталар ажратилиши керак.

(Visited 2 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь