Сума Чакрабарти Шавкат Мирзиёевнинг маслаҳатчиси этиб тайинланди

Европа тикланиш ва тараққиёт банкининг собиқ раҳбари Сума Чакрабарти Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг иқтисодий ривожланиш, самарали бошқарув ва халқаро ҳамкорлик масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Сума Чакрабарти ўзининг Twitter саҳифасида маълум қилди.

«Мен [президент Шавкат Мирзиёевга] ислоҳотлар дастурини амалга оширишда ёрдам беришни орзиқиб кутаман», — дея ёзган Сума Чакрабарти.

Шунингдек, у Қозоғистон Президенти Касим-Жомарт Токаевнинг иқтисодий ривожланиш ва самарали бошқарув масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланганлигини ҳам маълум қилди.

Сума Чакрабарти 2012 йил июлидан 2020 йил июлигача ЕТТБ президенти бўлиб ишлаган. ЕТТБни бошқаришдан олдин у Буюк Британиянинг Халқаро тараққиёт вазирлиги (2002−2007) ва Адлия вазирлигининг (2007−2012) доимий котиби бўлган.

Эслатиб ўтамиз, Шавкат Мирзиёев 5 март куни ЕТТБ президенти Сума Чакрабартини қабул қилган эди. Шунингдек, 11 июнь куни ҳам президент Чакрабарти билан видеоалоқа орқали музокаралар ўтказди ва суҳбат давомида янги ислоҳотлар йўли муҳокама қилинди. 14 июль куни Шавкат Мирзиёев Сума Чакрабартини «Дўстлик» ордени билан мукофотлади.

(Visited 49 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии