Сурхондарёда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит отасининг Cobalt’ида ЙТҲга учради

26 ноябрь куни соат тахминан 20:00 да Сурхондарё вилояти Бандихон туманининг «Обикор» маҳалласидан ўтувчи 4Р-100 автомобиль йўлининг 125-километрида Cobalt автомобилининг аварияга учраши оқибатида бир киши ҳалок бўлди ва йўловчилардан икки нафар тан жароҳат олган. Бу ҳақда ИИВ ЙҲХББ ахборот хизмати хабар берди.

Сурхондарё вилояти ЙҲХБ ходимлари ва Бандихон туман масъулларидан ташкил топган ишчи гуруҳ воқеа жойига йиғилиб, ЙТҲ сабабларининг келиб чиқишини ўрганди.

Аниқланишича, авария вақтида Cobalt автомобили ҳали ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган йигит бошқарувида бўлган. У отасига тегишли машинани бошқариш пайтида тажрибасизлиги сабаб бошқарувни йўқотиб қўйган. ЙТҲ оқибатида 22 ёшли йигит вафот этган.

«Тез келиб қўйдим, шекилли, бурилишда четроққа чиққан эканман, нима қиляпсан, деб рулга тегинди. Тормоз босганимни биламан, у ёғини эслай олмайман. Қарасам учовимиз ҳам ётибмиз. Машина 20 мартача думалади. Уйқум келдими, билмайман, ўзим бошқариб кетаётган эдим», — дейди авария сабабчиси бўлган йигит.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан Бандихон тумани ИИБ тергов гуруҳи томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси (транспорт воситалари ҳаракати ёки улардан фойдаланиш хавфсизлиги қоидаларини бузиш) 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ишлари олиб борилмоқда.

(Visited 9 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии