«Светсиз ўтиринг!» — Сайхунобод тумани электр тармоқлари раҳбари мурожаатчиларга шундай жавоб қайтарди

Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбарига хизмат текшируви тайинланди.

Бироз аввал Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари билан боғлиқ видеолавҳа эълон қилинган эди. Ушбу воқеа юзасидан, “Сирдарё ҲЭТК” АЖ ахборот хизмати томонидан расмий муносабат билдирилди.

Муносабатда билдирилишича, ушбу видео юзасидан “Сирдарё ҳудудий электр тармоқлари” АЖ томонидан Сайхунобод туман электр таъминоти корхонаси раҳбари Ш.Жўраевга нисбатан хизмат текшируви ўтказилиши белгиланиб, хизмат текшируви натижалари юзасидан батафсил маълумот берилишини маълум қилинади.

Шунингдек, ижтимоий тармоқларда мазкур раҳбарнинг Ўзбекистонда коронавирус тарқалишининг олдини олиш бўйича Республика махсус комиссияси томонидан карантин даврида белгиланган маска режимига риоя қилмай белгиланган қоидаларни бузганлиги тўғрисида ҳам қўшимча фикрлар тарқалмоқда.

(Visited 55 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии