«Tashkent City»да тўй қилган хонанда жаримага тортилди

Хонанда Воҳиджон Исоқов 14 сентябрь куни «Tashkent City» паркида тўй қилгани ва унга кўплаб шоу-бизнес вакиллари ташриф буюргани ижтимоий тармоқларда хабар қилинганди. Ушбу ҳолатга Тошкент шаҳар ИИББ ўзи муносабатини билдирди.

Қайд этилишича, интернет тармоғида тарқалган фото ва видеоларга кўра меҳмонлар сони 50 дан ошган.

«Коронавирус инфекцияси тарқалиши билан боғлиқ юқори хавф шароитида бундай ишларга йўл қўйиб бўлмайди.

Маълум қиламизки, СЭХ ишчилари томонидан мазкур факт асосида тадбирни ташкиллаштирган 32 ёшли Вохиджон И. Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 54 моддасига кўра жаримага тортилди. Унга ЭКИҲнинг 5 баравари миқдорида жарима белгиланди.

Ҳурматли ҳамшаҳарлар ва Тошкент меҳмонлари! Санитария-эпидемиология талабларига жиддий қарашингизни сўраймиз. Турли маросимлар ўзингизни ва яқинларингизни ҳаётини хавф остига қўйиш учун сабаб бўла олмайди», дейилади хабарда.

(Visited 79 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии