Тиббий қўлқоб масаласи муҳокамаларга сабаб бўлмоқда

Кеча, 16 октябр куни Транспорт вазирлиги жамоат транспорти хизматидан фойдаланганда йўловчиларнинг тиббий ниқоб билан биргаликда тиббий қўлқопда бўлиш тартиби жорий этилишини маълум қилди.

Ушбу хабар ижтимоий тармоқларда  кўплаб муҳокмаларга сабаб бўлди. Хусусан, блогерлар Қобилжон Хидиров, Ҳушнудбек Худойбердиев ва Зафарбек Солижоновлар ҳам мавзуга ўз муносабатини билдирди.

Хушнудбек Худойбердиев ўзининг телеграм каналида “Кеча туни билан бундан кўзланган мантиқий мақсадни ўйлаб, ўйимга ета олмадим. Биринчидан, бунинг қандай фойдаси бор? Кимдир аниқ кафолат бера оладими бу қарор фойдали эканлигига”, дея изоҳ қолдиради.

Davletovuz телеграм канали асосчиси Қобилжон Хидиров эса “Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти коронавирус юқтиришнинг олдини олиш мақсадида қўлқоп тақиб юришни тавсия қилмайди. Қўлқоп тақиш аксинча инфекцияни юқтириб олиш эҳтимолини оширади”, дея Хушнудбекнинг постига жавоб қилади.

Бугун эса эрта тонгдан Тошкент шаҳар транспорт бошқармаси ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ҳамкорликда Пойтахтнинг шох бекатларида тарғибот ишлари бошлаб юборилди.

“Инфекция тарқалиши кундан кунга кўпайиб бормоқда. Шундан келиб чиққан ҳолда, барча жамоат транспортларида эндиликда тиббий ниқобдан ташқари, тиббий қўлқоплар ҳам бўлиши талаб этилади. Ҳозирда бу каби чоралар Европа ва Москва шаҳарларида жорий этилган. Натижада, инфекция тарқалиши тезлигини кескин даражада пасайтиргани маълум бўлмоқда. Шунинг учун йўловчиларимиздан ўзлари ва атрофдагиларнинг соғлиқларига бефарқ бўлмасликларини илтимос қиламиз.” – дейди Тошкент Транспорт Бошқармаси инспектори А.Файзиев.

 

Бундай тарғибот ва ташвиқот ишлари 17-18 октябрь кунлари, пойтахтимизнинг барча шох бекатлари ва Тошкент метрополитенида бўлиб ўтиши кўзда тутилган.

Эслатиб ўтамиз 2020 йил 19 октябридан  эътиборан шаҳар жамоат транспортидан фойдаланганда, йўловчиларнинг тиббий ниқоб ва қўлқопда бўлишлари қатъиян талаб этилади.

(Visited 149 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии