Тўйларга қачон рухсат берилади?

Дуога қўл очган инсон борки, «Ҳаммани ҳам тўйларга етказсин» деб дуо қилади. Карантин туфайли қўйилган чекловлар тўй бошлаётганларни йўлини тўсганига гувоҳ бўлиб турибмиз.

«Икки ўғлимни унаштириб қўйганман. Қачон тўй қилишга рухсат берилади? Қўш келин туширамиз, ҳар иккала қудамиз билан келишиб, 22 августга тўй белгилаган эдик. Тўйни белгиланган санада каттароқ қилиб ўтказсак бўладими?» бу каби саволларнинг охири кўринмайди.

Ушбу саволга Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги ахборот хизмати раҳбари Саодат Боймирзаева ойдинлик киритади.

“Мамлакатимизда карантин чекловларини ўрнатиш, муддатини узайтириш ёки бекор қилиш Республика махсус комиссиянинг қарорига боғлиқ. Ваҳоланки, махсус комиссиянинг 2020 йил 26 июлдаги тегишли қарорига асосан, 15 августга қадар тўй, оилавий маросимлар ва бошқа тадбирларни ўтказмаслик бўйича аниқ чекловлар келтириб ўтилган. Мазкур чекловларни бекор қилиш, тўй ва бошқа маросимларга рухсат беришнинг аниқ муддатини ҳамда тўйларда қатнашувчилар сони ҳақидаги қарорни Республика махсус комиссияси юртимиздаги эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда белгилайди.

Тўйни Республика махсус комиссияси қарори билан рухсат берилгандан сўнг ҳамда ўрнатилган қоидаларга қатъий амал қилган ҳолда ўтказиш тавсия этилади. Қайд этиш керакки, карантин қоидаларини бузган шахсларга нисбатан ўрнатилган тартибда чора кўрилади”

(Visited 216 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии