Тошкент шаҳри собиқ ҳокими Транспорт вазири ўринбосари бўлди

Тошкент шаҳри собиқ ҳокими, Юнусобод туманига раҳбарлик қилиб келаётган Раҳмонбек Усмонов лавозимидан озод этилди. У транспорт вазири ўринбосари этиб тайинланган. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий сайтида маълум қилинган.

Маълумотларга кўра, Раҳмонбек Усмонов транспорт вазири ўринбосари лавозимда 5 январь куни ишдан олинган Даврон Деҳқонов ўрнида иш бошлайди.

У 1960 йил Тошкент шаҳрида туғилган. 1982 йил Тошкент автомобил йўллари институтини тамомлаган. «Меҳнат шуҳрати» ордени билан тақдирланган. 2012–2018 йилларда Тошкент шаҳри ҳокими бўлиб ишлаган. 2018 йил апрель ойидан 2018 йил октябрига қадар Ўзбекистон автомобиль транспорти агентлиги раҳбарининг биринчи ўринбосари бўлган. У 2018 йил октябридан буён Тошкент шаҳрининг Юнусобод туманига ҳокимлик қилиб келаётганди.

(Visited 17 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии