Тошкентда фоҳишалар гуруҳини интернетда реклама қилиб келган блогер ушланди

Тошкент шаҳрида 18 ноябрь куни фоҳишалик билан шуғулланувчи гуруҳни интернетда реклама қилиб келган блогер қўлга олинди. Бу ҳақда Тошкент вилояти Ички ишлар бош бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, у қизларни инстаграм, телеграм,тик ток ва бир қатор оммалашган сайтлар орқали реклама қилиб, бунинг эвазига 500 АҚШ долларгача ҳақ олган. Тошкент вилояти Прокуратураси, ИИББ Терроризм ва диний экстримизмга қарши курашиш бошқармаси ходимлари томонидан ушбу жиноий гуруҳнинг яна бир фаол аъзоси кеча, 18 ноябрь куни қўлга олинган.

Қайд этилишича, тезкор ходимлар томонидан олиб борилган суриштирувлар давомида, ўзини «Рома» деб таништирувчи ушбу шахс – 1988 йилда туғилган Яшнобод туманида яшовчи Т.М. эканлиги, фоҳишахона сақлаш, қўшмачилик қилиш ва одам савдоси каби жиноий фаолият билан шуғулланувчи гуруҳнинг фаол аъзосилиги аниқланган.

Шунингдек, суруштирув давомида у моддий (ҳар бир эълон учун 50 дан 500 АҚШ долларигача) даромад эвазига, жинсий хизмат кўрсатувчи фоҳишаларнинг массаж ва интим хизмати эълонларини, бир қатор ёшлар орасида оммалашган сайтлар (“uzpopka.com”, “chpok.uz” ҳамда “Массажистки Ташкента”), шунингдек, телеграм, инстаграм, тик ток ва ижтимоий тармоқларга мунтазам равишда жойлаб келганлиги аниқланган ва унинг яшаш хонадони тинтувдан ўтказилган.

Титув давомида:

  • 29 014 АҚШ доллари;
  • 4.880.000 сўм пул;
  • 10 дона пластик карточкалар;
  • 2 дона чегирма пластик карточкалари;
  • 4 дона хорижий давлатларнинг ишлатилмаган ва 2 дона ишлатилган SIM-карталар;
  • 2 дона электрон хотира (флеш карта);
  • 3 дона “Redmi” русумли телефон аппарати;
  • 1 дона “HP” ноутбук ва бошқа ноқонуний буюмлар ашёвий далил сифатида олинган.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан вилоят ИИББ ходимлари томонидан тезкор суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

(Visited 128 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии