Тошкентда психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига чек қўйилди

Сирдарё вилояти божхона бошқармаси Контрабандага қарши курашиш ва божхона аудити бўлими ходимлари Давлат хавфсизлиги хизмати ходимлари билан ҳамкорликда Тошкент шаҳрида психотроп дори воситаларининг ноқонуний айланмасига қарши тезкор тадбир ўтказди, деб хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси ахборот хизмати.

Тадбир давомида, Тошкентдаги автотураргоҳлардан бирига қора рангли «Ласетти»да келган фуқаро Т.Фшартли харидорга «Регопен» номли психотроп дори воситасининг ҳар бир донасини 35 000 сўмдан сотаётган вақтида қўлга олинди.

Фуқаро Т.Ф.нинг эгнидаги кийимлари чўнтаклари ва унинг ҳамёни кўздан кечирилганида, ҳамёнида 0,25 грамм «гашиш» гиёҳвандлик воситаси борлиги аниқланди.

Унинг автомобили кўздан кечирилганида, салон ва юкхонада яна 26 дона «Регопен» таблеткаси, 8та идишда «Тропикамид» номли кучли таъсир қилувчи дори воситалари борлиги аниқланди.

Ҳолат юзасидан жиноий иш қўзғатилиб, суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии