Тошкентда «Tourist police»чиларнинг формаси ўзгарди

Ички ишлар органларининг хавфсиз туризмни таъминлаш бўлинмалари ходимларининг янги форма кийим-бошлари бўйича намуналар лойиҳаси ишлаб чиқилди. Бу ҳақда ИИВ Хавфсиз туризмни таъминлашни мувофиқлаштириш бошқармаси хабар берди.

Бугунги кунда янги намунадаги форма Тошкент шаҳар ва пойтахт вилояти ходимларида синовдан ўтказилмоқда.

“Форма кийимини ишлаб чиқишда аввало кўринишига аҳамият қаратилди, шу билан бирга унинг қулайлиги, замонавий дизайнга эга эканлиги ҳам эътибордан четда қолмади, албатта. Бундан ташқари, бўлинмалар ходимлари фаолиятининг ўзига хос жиҳатлари, мамлакатимиз ҳудудидаги иқлим шароитлари ва замонавий талаблар инобатга олинди”, дейилади хабарда.

Қайд этилишича, тақдим этилган форма жорий йил давомида синовдан ўтказилади.

(Visited 31 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии