Туркия президенти коронавирусга қарши эмланди

Туркия давлат раҳбари Ражаб Тоййиб Эрдўғон Aнқара шаҳар шифохонасида коронавирусга қарши эмланди, деб хабар берди NTV телеканали. Президент буни ўзининг Telegram каналида тасдиқлади.

«Мен вакцинациядан ўтдим», — дея ёзиб қолдирган Эрдўғон.

Аввалроқ Туркия ҳукумати коронавирусга қарши Хитойнинг «SinoVac» компаниясига тегишли «СoronaVac» вакцинасини фавқулодда вазиятларда фойдаланишни маъқуллади, пайшанба куни шифокорларни эмлаш бошланади, деди республика Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбари Фахреттин Кожа.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, пайшанба, мамлакатда эмлашнинг биринчи кунида Туркияда қарийб 250 мингдан ортиқ тиббиёт ходими коронавирусга қарши Хитой препарати билан эмланди.

Кожа Хитойнинг «SinoVac» компанияси вакцинани етказиб беришни бошлаганини эълон қилган эди. Туркия февралнинг охирига қадар 50 миллион дозани олишни кутмоқда. Шунингдек, Туркия ҳукумати март ойининг охирига қадар Aмериканинг «Pfizer» компанияси ҳамда унинг немис ҳамкори «BioNTech» томонидан ишлаб чиқарилган 4,5 миллион доза коронавирусга қарши вакцинани сотиб олмоқчи.

Туркияда эмлаш тўрт босқичда амалга оширилади. Дастлаб вакцина шифокорлар ва хавф остида бўлганлар томонидан қабул қилинади, вакцинациянинг биринчи босқичи 9 миллионга яқин одамни қамраб олиши кутилмоқда.

(Visited 17 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии