Туркия, Россия ва Қозоғистонда Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг ваколатхоналари очилади

«Хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси тизимини жорий қилиш чора-тадбирлари тўғрисида» президент қарори (ПҚ–4829-сон, 15.09.2020 й.) қабул қилинди.

Қарорга кўра, 2021 йил 1 январга қадар:

  • Ўзбекистонда Россия Федерацияси Ички ишлар вазирлигининг паспорт-виза хизмати ваколатхонаси очилади ҳамда ушбу ваколатхонада вақтинчалик меҳнат фаолиятини амалга оширишга рухсатнома (патент) тайёрлаш, расмийлаштириш ва бериш хизматлари кўрсатилади;
  • Россия Федерацияси, Қозоғистон ва Туркия Республикаларида ишлаётган Ўзбекистон фуқароларига ҳуқуқий ёрдам кўрсатиш мақсадида мазкур давлатлардаги адвокатлик ташкилотлари билан битимлар тузилади;
  • Ташқи меҳнат миграцияси агентлигининг Россиянинг Екатеринбург, Новосибирск, Самара, Уфа, Қозоғистоннинг Чимкент ва Туркиянинг Истанбул шаҳарларидаги ваколатхоналари очилади.

Чет давлатларда мураккаб молиявий аҳволга тушган ва шахсни тасдиқловчи ҳужжатларсиз, маблағларсиз қолган фуқароларга тўланадиган бир марталик моддий ёрдам миқдори БҲМнинг 2 бараваригача кўпайтирилади (илгари БҲМнинг 1 баравари эди).

Шунингдек, меҳнат мигрантларига ҳуқуқий ёрдам бериш бўйича онлайн платформа яратилади ҳамда Россия Федерациясида “Call-марказ” ташкил этилади.

Шу билан бирга, меҳнат миграцияси масалалари бўйича мурожаатларни қабул қилувчи «1282» қисқа рақамли ишонч телефони ташкил этилади.

(Visited 4 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии