Туркия ТИВ ҳам карикатураларнинг қайта чоп этилганини танқид остига олди

Истамбулда 200га яқин одам Франциянинг “Шарли Эбдо” журнали 2015 йил 7 январида катта можарога сабаб бўлган карикатурани қайта чоп этганидан норози бўлиб кўчага чиқди.

“Шарли Эбдо – бу қурол. Бу Америка, Исроил ва Франция, шунингек айрим араб изимлари ислом дунёсига ҳарбий, иқтисодий, сиёисй, дипломатик ва маданий мақсадлар биан ҳужум қилишда қўлланадиган каттароқ лойиҳасининг кичик бўлаги” дейди Kudus TV бош муҳаррири Нуриддир Сирин.

Акция иштирокчилари таҳририятнинг ишини баҳолашдан бош тортиб, буни мамлакатдаги матбуот эркинлиги билан шарҳлаган президент Эммануэль Макрон ҳақидаги танқидлар ёзилган плакатларни кўтариб олишган. Улар Макрон бу учун қимматга тушишини айтишди.

Туркия ТИВ ҳам карикатураларнинг қайта чоп этилганини танқид остига олди. Маълумот учун ўшанда таҳририятга ҳужум қилган шахслар устидан суд жараёни бошланган ва эшитувлар 10 ноябргача давом этади.

 

Шарофат Маҳмудова 

(Visited 1 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии