УЕФА 2020 йил рамзий терма жамоасини эълон қилди

УЕФА 2020 йил рамзий терма жамоасини аниқлашда мухлислар ўртасида ўтказилган сўровнома натижаларини эълон қилди.

Йил рамзий терма жамоасидан «Бавария»нинг беш нафар вакили ўрин олди.

Ташкилот матбуот хизматининг маълум қилишича овоз бериш жараёнида 6 миллион иштирокчи қатнашган.

УЕФА талқинига кўра 2020 йил рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Мануэль Нойер («Бавария»);

Ҳимоячилар: Виржил ван Дейк («Ливерпуль»), Серхио Рамос («Реал»), Альфонсо Дэвис, Йозуа Киммих (иккиси – «Бавария»);

Ярим ҳимоячилар: Тиаго Алькантара («Бавария» / «Ливерпуль»), Кевин де Брюйне («Манчестер Сити»), Лионель Месси («Барселона»);

Ҳужумчилар: Неймар (ПСЖ), Криштиану Роналду («Ювентус»), Роберт Левандовски («Бавария»).

(Visited 5 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь