Украинада журналистга жонли эфир вақтида ҳужум қилинди

Киевда номаълум шахс Украинанинг NewsOne телеканали журналисти Виолетта Товкесга  ҳужум қилди. Бу ҳақда канал сайтида хабар берилди.

Виолетта Очлик қурбонларига бағишланган хотирлаш маросимида жонли эфир қилаётган бўлган. «Ниқоб кийган бир киши унга яқинлашди, қўлидан микрофонни уриб, қизни итариб юборди. Шу билан бирга, у ҳиссиёт билан бир нималар деб қичқирди ва юриб кетди», – дейилади телеканал хабарида.

Товкес полицияга мурожаат қилишга қарор қилган. Канал раҳбарияти айбдорни топиб, унга нисбатан жиноий иш қўзғатишни талаб қилган. 

(Visited 49 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь

Ваша e-mail адреса не оприлюднюватиметься. Обов’язкові поля позначені *

Комментарии