Ўзбекистонда кафе ва ресторанларга соат 23:00 дан кейин ишлашга рухсат берилди

Ўзбекистонга коронавируснинг кириб келиши ва тарқалиши олдини олиш юзасидан чора-тадбирлар дастурини тайёрлаш бўйича Республика махсус комиссияси баёнот билан чиқди.

Умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектлар томонидан соат 8:00дан 23:00гача бўлган даврида фаолият юритиши билан боғлиқ бўлган чекловлар бекор қилинди.

Ушбу хизматлар Вазирлар Маҳкамасининг “Тунги вақтда фаолият юритувчи умумий овқатланиш корхоналари ва кўнгилочар объектларда жамоат хавфсизлигини таъминлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида” 2019 йил 24 июлдаги 624-сон қарори талаблари доирасида фаолиятни ташкил этилишига рухсат берилди.

“Шу ўринда таъкидлаб ўтиш жоизки, бугунги кунда дунёнинг қатор мамлакатларида коронавирус билан боғлиқ вазиятнинг кескинлашуви натижасида карантин ҳаттоки ижтимоий ва иқтисодий соҳалар фаолиятини тўхтатиш каби чекловлар ҳамон давом этмоқда.

Республика махсус комиссияси халқимиздан коронавирус инфекцияси тарқалишининг олдини олиш мақсадида санитария-эпидемиологик қоидаларга қатъий риоя этишлари ҳамда мамлакатимизда эпидемиологик барқарорликни таъминлаш борасида эришилган бугунги вазиятни бардавом бўлиши учун шахсий масъулиятни оширишларини сўраб қолади”, – дейилади баёнотда.

(Visited 40 times, 1 visits today)
Йиғилиш

Залишити відповідь