Жамият

Ҳисор давлат қўриқхонасида “Қизил китоб”га киритилган тоғ эчкиси овланди

Қашқадарё вилоятининг Ҳисор давлат қўриқхонасида рейд ўтказилди. Унда тоғдан тушиб келаётган уч нафар номаълум эркак қўриқхона ходимларида шубҳа уйғотади.

Ҳисор давлат қўриқхонасида “Қизил китоб”га киритилган тоғ эчкиси овланди

 

 

Мулоқот жараёнида аниқланишича, уларнинг иккитасида ов қуроли бўлган. Улар эгалигидаги эшакларга ортилган юклар холислар иштирокида кўздан кечирилганда эса қоплар ичида бир жуфт шоҳ, бир дона тоғ эчкисининг калласи ҳамда бўлакларга бўлинган гўштлар борлиги аниқланган. Ҳолат бўйича шу ернинг ўзида ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ов қуроллари ашёвий далиллар сифатида олиб қўйилган.

 

 

1983 йилда ташкил этилган мазкур қўриқхонада 17 турдаги ҳайвонлар,  910 турдаги ўсимликдан 30 та тури Ўзбекистон “Қизил Китоб”ига киритилган. Ҳудуд махсус муҳофаза зонаси бўлгани боис, у ерда ов қилиш, чорва ўтлатиш ҳайвонот ва ўсимлик дунёсига катта зарар етказади. Бироқ айни дамдаги аҳвол бутунлай бошқача, ҳудудда минглаб чорва боқилмоқда. Ҳатто фуқаролар томонидан брокеньерлик ҳолатлари ҳам учрамоқда.

 

 

Қашқадарё вилояти  атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси етакчи мутахассиси Шерзод Саломовнинг айтишича, Ҳисор давлат қўриқхонасида давлат экологик назорат рейдлари биринчи марта ўтказилаётгани йўқ. Айнан қизил сув бўлимида ўрганиш ишлари 2017 йилда бошланган. 2021 йилга қадар бўлган муддатда Ҳисор давлат қўриқхонасининг Қизил сув бўлимида фуқаролар томонидан бир неча минглаб чорва молларини ҳеч қандай қаршиликсиз давлат қўриқхонасига жойлаштириши оқибатида Ўзбекистон Республикасининг давлат мулки ҳисобланган  табиат бойлиги, ноёб турдаги ўсимликлар ва ҳайвонот дунёсига жиддий зарар келтирмоқда.

 

Қўриқхона муҳофазага олинган ҳудуд. Бу ерда ҳайвонот ва наботот оламининг йўқ бўлиб кетишининг олди олинади. Қўриқхонада учрайдиган қор қоплони озиқланадаган бир бош тоғ эчкисининг отиб ўлдирилиши, шу ерда яшайдиган йиртқич ҳайвонларнинг озиқа занжирига ўз таъсирини кўрсатади. Чорва молларини боқилиши эса табиий ўсимлик дунёсини пайҳон қилади. Йўқ бўлиб кетишича сабаб бўлади. Натижада, ёввойи ҳайвонларнинг озиқа манбаи камаяди. Бу эса ўз-ўзидан ҳайвонларни йўқ бўлиб кетишига олиб келади.

 

Қўшимча олинган маълумотларга кўра, ҳар куни қош қорайган пайтда қўриқхона ҳудудида чорвасини боқиб юрган чўпонлар бир ерга тўпланар экан. Уларнинг ўзларини тутишларидан анча вақтдан буён шу ерда эканлигини англаш қийин бўлмайди. Сал нарида эса тошлардан қурилган ўчоқ ўт ёқилишга тайёрлигини кўриб, махсус муҳофаза ҳудудида ўт ёқиш ёки чорванинг бундай эркин юришининг кутилмаган оқибатларини эса тасаввур қилишнинг ўзи кишини хавотирга солади. Демак, масалага битта ташкилотнинг назорати камлик қилади. Ҳар ким ўзига юклатилган вазифани масъулият билан бажарса табиат ва инсон орасидаги мувозанатни асраб қолишга ҳисса қўшган бўларди.

 

 

Баҳринисо Мадумарова

custom img

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"