Жаҳон

НАТО ўртадаги тушунмовчиликларга қарамай, Россия билан мулоқот олиб бориши керак — Йенс Столтенберг

НАТО ўртадаги тушунмовчиликларга қарамай, Россия билан мулоқот олиб бориши керак. Бу ҳақда ташкилот бош котиби Йенс Столтенберг Вашингтондаги чиқишида маълум қилган.

НАТО ўртадаги тушунмовчиликларга қарамай, Россия билан мулоқот олиб бориши керак — Йенс Столтенберг

 

 

"Бизда Россияга нисбатан икки хил муносабат бор: тийиб туриш-мудофаа ва мулоқот. Биз кучлибўлсак ва бирлаша олсак, Россия билан гаплашишимиз мумкин. Москва билан мулоқотни йўлга қўйишимиз керак, чунки биз янги совуқ уруш ва қуролланиш пойгасини истамаймиз. Бундан ташқари Россия бизнинг қўшнимиз. Шунинг учун у билан ҳамкорлик қилиш зарур",— дея қайд этди Столтенберг.

 

Бош котибнинг таъкидлашича, альянс Москвага нисбатан икки хил муносабатни давом этттиради. Россия билан кўплаб умумий масалалар, хусусан, қуролланиш устидан назорат бўйича мулоқот олиб бориш зарурлиги айтилган.

 

Столтенберг НАТОнинг Хитой билан муносабатларига тўхталиб ўтди. Унинг фикрича, Пекиннинг иқтисодий ўсиши ва ҳарбий имкониятларининг кенгайиши альянс учун ҳам чақириқ ҳисобланади.

 

"Хитойнинг ривожланиши иқтисодиёт ва савдо учун ижобий аҳамиятга эга. Шу билан бирга Пекиннинг ўсиши НАТО доирасидаги иттифоқчилар учун жиддий чақириқ бўлиб қолмоқда", — деган Столтенберг.

 

У Пекинни душман деб ҳисобламаслигини қайд этган. Шунингдек, НАТОнинг янги стратегик концепциясида Хитойга нисбатан аниқроқ позиция кўрсатилгани маълум қилинган. Столтенберг Хитой билан ҳам ҳамкорликни давом эттиришни муҳим ҳисоблайди. "Биз Хитой билан иқлим ўзгариши ва қуролланишни назорат қилиш бўйича ҳамкорликни давом эттирамиз", — деган у.

 

Бундан аввал "Осиё НАТОси" нинг Вашингтонда учрашгани ҳамда Столтенбергнинг НАТОни Афғонистондан кетиш сабабларини айтгани хабар қилинганди.

 

Жаҳонгир Қўзиев

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлдирилишига жавобан Исроилга қарши зарбаларнинг 61-тўлқинини бошлади

Шунингдек, Мужатабо Хомaнаий Исроил мағлубиятни қабул этиб, компенсация тўламагунча уруш давом этишини маълум қилган.

custom img

Куба АҚШ билан урушга тайёр — Куба Президенти

Мигел Диас-Канел АҚШнинг орол устидан назорат ўрнатишга уринишига "қатъий қаршилик" кўрсатишга ваъда берди.

custom img

"Эрон бизга ҳеч қандай таҳдид солмади": АҚШ Миллий аксилтерроризм маркази раҳбари Эронга қарши уруш сабаб истеъфо берди

Жо Кент Эрон АҚШ учун ҳеч қандай бевосита хавф туғдирмаганини таъкидлаб, маъмурият Исроил ва унинг кучли босими туфайли уруш бошлаганини билдирди.

custom img

Эрон Али Ларижонийнинг ўлими учун Исроилдан қасос олишини маълум қилди

Исроил ҳужумлари оқибатида Ларижонийнинг ўғли ва унинг ўринбосари ҳам ҳалок бўлган.

custom img

Эрон ЖЧ-2026 ўйинларини Мексикага кўчиришни таклиф қилди

Бунга Трампнинг Эрон терма жамоаси хавфсизлигини кафолатлашнинг иложи йўқлиги ҳақидаги баёнотлари сабаб бўлган.

custom img

Жаҳон банки Ўзбекистонда газ сизиб чиқишини камайтириш учун 10,6 млн доллар грант ажратади

Таъмирлаш ишлари орқали йилига 47,5 минг тонна газ сизиб чиқишининг олди олиниши режалаштирилмоқда

custom img

Эрондаги уруш давом этса, дунёда очлик рекорд даражага етиши мумкин — БМТ

Можаро давом этса, июнь ойига келиб очликдан азият чекаётганлар сони 360 миллиондан ошиши мумкин.

custom img

Афғонистондаги касалхонага қилинган ҳужум оқибатида 400 киши ҳалок бўлди

Афғонистон бу ҳужум учун Покистонни айбламоқда, бироқ Исломобод айбловларни инкор этмоқда.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"