Олимпиада совриндорлари мураббийлари ва мусобақа иштирокчиларига ҳам пул мукофоти берилади
Президент топшириғи билан Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади. Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.


Айни вақтда президент ва Олимпиада ўйинлари иштирокчилари учрашуви бўлиб ўтмоқда.
Унда Шавкат Мирзиёев Олимпия терма жамоа аъзоларини рағбатлантириш тўғрисида ҳам айтиб ўтди.
Таъкидланишича, Олимпия чемпионларининг мураббийлари — 40 минг АҚШ долларидан, бронза медаль соҳибларининг мураббийларини 20 минг АҚШ долларидан мукофотланади.
Шунингдек, Олимпиадада иштирок этган ҳар бир спортчи 5 минг АҚШ доллари миқдоридаги пул мукофоти билан рағбатлантирилади.







