Жамият

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушланди

Андижон ва Хоразм вилоятларида абитуриентларни ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушланди. Бу ҳақда  Бош прокуратураси ҳузуридаги Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти хабар бермоқда.

Ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган институт ҳисобчиси ва талаба ушланди

 

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Андижон шаҳар бўлими томонидан вилоят ДХХ билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Андижон давлат тиббиёт институти ҳисобчиси М.А. абитуриент Д.нинг ишончига кирган. Уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали институтнинг “Педиатрия иши” йўналишига ўқишга киритиб қўйиш эвазига 10 000 АҚШ доллари билан бирга фуқаролик паспорти нусхаси ва абитуриент варақчасини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Шу каби ҳолат Департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан ўтказилган тезкор тадбирда ҳам аниқланган. Хусусан, Урганч давлат университети талабаси М.М. фуқаро С.ни ушбу университетнинг тарих факультетига университетда ишловчи танишлари орқали ўқишга киритиб қўйиш эвазига 5 000 АҚШ долларини фуқаро О. орқали олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

 

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

custom img

Метрода поездлар ҳаракати оралиғи қисқаради

Янги тартиб 4 сентябрдан амал қилади.

custom img

Янги ўқув йилидан автобуслар сони ва қатнови кўпайтирилади

Сентябрь ойидан ишга чиқарилаётган автобусларнинг қарийб 100 тага кўпайиши айтилмоқда.

custom img

Энди «дом»ларни қарздорлик бўлмагандагина сотиш мумкин бўлади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

custom img

Ёқилғи бакларига яширилган 55 килограммлик наркотик модда фош қилинди

Ҳозирда ҳолат юзасидан божхона органлари томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

custom img

Тошкентдан Дохага тўғридан-тўғри рейслар йўлга қўйилди

Мунтазам йўловчи қатновлари ҳафтада бир марта амалга оширилади.

custom img

Йўловчилар тунда ҳам автобус хизматидан фойдаланиши мумкин

Ҳукумат қарори билан шаҳарлараро, вилоятлараро ва халқаро мунтазам йўналишларда ички ишлар органлари ҳамроҳлигисиз ташишга рухсат берилади.

custom img

Ўзбекистонда резидент авиакомпанияларнинг парвозлар сони ошди

Бу ҳақда Транспорт вазирлиги маълум қилди.

custom img

Энди балиқчилик лойиҳаларини амалга оширишда гаровсиз кредит берилади

Бу бўйича Президентнинг тегишли қарори қабул қилинди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"