Жамият

Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун корхона раҳбаридан 180 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Хоразм вилоятида ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларига йўллаган мурожаатини қайтариб олишни ваъда қилиб, бунинг эвазига пул талаб қилган шахс қўлга олинди, деб хабар беради Бош прокуратура ҳузуридаги департамент.

Хоразмда ёзган аризасини қайтариб олиш учун корхона раҳбаридан 180 млн сўм талаб қилган шахс ушланди

Маълум қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги департаментнинг Хоразм вилоят бошқармаси томонидан тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш юзасидан тезкор тадбир ўтказилган. Тадбирда фуқаро Х.Ё. Гурлан туманидаги собиқ муқобил машина трактор парки ва унинг ёрдамчи биноларини гўёки «Г» МЧЖ раҳбари ноқонуний равишда сотиб олгани ҳақида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларга мурожаат ёзгани аниқланган.

Фуқаро Х.Ё. ёзган мурожаатини қайтариб олиб, ҳаракатдан тўхтатиши эвазига МЧЖ раҳбаридан товламачилик йўли билан 180 миллион сўм талаб қилиб, шундан 4 минг доллар ва 74 миллион сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 165-моддаси (товламачилик) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
 

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

Белгияда оғир аҳволда қолган ўзбекистонлик ватанга қайтарилди

У Нидерландияда қурилишда ишлаётганда ўткир тиш инфекцияси билан касалланган. Брюссел орқали Ўзбекистонга келаётганда аҳволи ёмонлашган.

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.