Жамият

Ўзбекистон санъатининг дурдона асарларига бағишланган ноёб альбом чоп этилади

Ўзбекистон маданий меросини сақлаш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамияти керамика, металлга бадиий ишлов бериш, бадиий тўқимачилик ва тасвирий санъатга бағишланган альбомларни бирлаштирган "Ўзбекистон санъатининг дурдона асарлари" номли тўпламини тақдим этади.

Ўзбекистон санъатининг дурдона асарларига бағишланган ноёб альбом чоп этилади

 

 

Ҳар бир альбомда турли музейлар ва шахсий тўпламларда сақланаётган санъат асарлари, лойиҳа архивидан танланган ажойиб фотосуратлар жамланган. Маданий мероснинг бойлиги санъатшуносларнинг аниқ ва равшан матнларида очиб берилган, мавзуларнинг ҳар бири чуқур ўрганилган, уларнинг ҳар бири учун тасвирланаётган мавзу севимли ва қадрли ҳисобланади.

 

 

Альбом Ўзбекистон тасвирий санъати ривожланишининг асосий босқичларига бағишланган учта кенг кўламли тематик бўлимлардан иборат. У анъанавийлик ва янгиликнинг ноодатий комбинацияси билан томошабинни ҳайратга соладиган ёрқин ҳодиса сифатида намоён бўлади. Нашр хорижлик ўқувчиларга мамлакатимиздаги замонавий санъатнинг ўзига хос хусусияти тўғрисида тасаввурга эга бўлишга ёрдам беради. Альбомда сўнгги юз йил ичида яратилган, ҳозирги кунда турли музейлар ва шахсий тўпламларда сақланаётган машҳур ва номаълум рассомлик, графика ва ҳайкалтарошлик асарлари намойиш этилган.

 

 

"Ўзбекистон санъатининг дурдона асарлари" туркум альбомларининг тақдимоти 2021 йил сентябрь ойида бўлиб ўтадиган Ўзбекистон маданий меросини асраш, ўрганиш ва оммалаштириш бўйича бутунжаҳон жамиятининг 5-юбилей конгрессида бўлиб ўтади.

 

 

 

 

"Ўзбекистон маданий мероси дунё тўпламларида" лойиҳасининг тадқиқот ташаббуслари Ўзбекистон маданий меросини ўрганиш, сақлаш ва оммалаштиришга қаратилган. "Эриелл Гроуп" халқаро нефть хизмати компанияси дунё миқёсида лойиҳаларни амалга оширишда ҳар томонлама ёрдам бериб келмоқда.

custom img

Швеция миграция қонунчилигини бузган ўзбекистонликларни депортация қилди

20 нафар Ўзбекистон фуқароси чартер рейс билан Тошкентга етиб келди.

custom img

Мактаб ўқувчилари ЙТҲ содир этди: қурбон бор

Cobalt бошқарув йўқотилиши натижасида йўлдан чиқиб кетган.

custom img

Ўзбекистонда никоҳ барқарорлиги қай даражада?

Қашқадарё, Хоразм ва Сурхондарё вилоятларида никоҳ барқарорлиги сақланган, лекин Тошкент шаҳри, Сирдарё ва Тошкент вилоятида ажримлар сони юқори.

custom img

Кореяда вафот этган ўзбек аёлининг ўлимида қотиллик аломатлари аниқланмади

Мазкур ҳолатга Ўзбекистон ТИВ ойдинлик киритди.

custom img

АҚШда ўзбекистонлик талаба вафот этди

Марҳум Stony Brook университетида компьютер технологиялари ва информатика йўналишида таҳсил олаётган бўлган.

custom img

Фарғонада вояга етмаган ака-ука сувда чўкиб, вафот этди

Укасининг сувга тушиб кетганини кўрган ака уни қутқармоқчи бўлган.

custom img

Навоийда эридан қочган аёл ўлдирилгани ҳақидаги хабарлар рад этилди

Ёлғон маълумот тарқалишига сабабчи бўлган блогер 20,6 млн сўм жаримага тортилди.

custom img

Тошкентда фуқаро Tracker да бир гуруҳ кишиларни қассдан уриб юборди

Ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар ИИББ расмий ахборот берди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"