Ўзбекистон

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

Ташриф дастурига мувофиқ, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади.

Президент Шавкат Мирзиёев давлат ташрифи билан Қозоғистонга боради

 

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жомарт Тоқаевнинг таклифига биноан 5-6 декабрь кунлари давлат ташрифи билан Қозоғистонда бўлади. Бу ҳақида Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайти хабар берди.

 

Унда айтилишича, Нур-Султон шаҳрида олий даражадаги учрашув ва музокаралар бўлиб ўтади, уларда биродар халқларимиз ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлаш йўллари кўриб чиқилади.

 

“Сиёсий мулоқот ва савдо-иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш, энг аввало, иқтисодиётнинг турли тармоқларида амалий алоқалар ва аниқ кооперация лойиҳаларини илгари суриш, шунингдек, маданий-гуманитар алмашинув дастурларини фаоллаштиришнинг долзарб масалалари ҳам кун тартибига киритилган”, - дейилади хабарда.

 

Хабарда таъкидланича, учрашувда Ўзбекистон ва Қозоғистон етакчилари халқаро масалалар юзасидан фикр алмашадилар ва минтақавий интеграциянинг асосий йўналишларини муҳокама қиладилар.

 

Маълумот учун, Саммит якунида салмоқли икки томонлама ҳужжатлар тўпламини имзолаш режалаштирилган.

 

Ташриф арафасида Нур-Султонда икки мамлакат етакчи компания ва тадбиркорлари иштирокида бизнес-форум ҳам ўтказилиши режалаштирилган.

 

Эслатма. Мамлакатмиз раҳбарининг давлат ташрифи арафасида бугун қўшни давлатимизнинг марказий газеталари — "Егемен Қазақстан" ва "Казахстанская правда" саҳифаларида давлатимиз раҳбарининг махсус интервюси чоп этилди.

 

Унда бугунги Ўзбекистон тараққиёти, икки томонлама муносабатларнинг ҳолати ва истиқболлари ҳамда Марказий Осиёдаги ҳамкорлик масалалари ҳақида сўз борган.

 

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Туркманистонга боргани ҳамда Ўзбекистон ва Россия раҳбарлари ўзаро манфаатли ҳамкорликнинг долзарб масалаларини кўриб чиқани ҳақида хабар берилганди.

 

Оламгир Абдиев

custom img

ОТМга кира олмаган абитуриентлар учун 6-йўналиш танлаш бошланди

Абитуриентлар 28 августгача 31 мингдан ортиқ вакант ўрин учун қўшимча танловда иштирок этиши мумкин.

custom img

Тошкентда йўлни тўсиб қўйиш ортидан жанжал келиб чиқди

Ижтимоий тармоқларда тарқалган ҳолат юзасидан расмий маълумот берилди.

custom img

Касбий таълим ташкилотлари директорларига менежерлик сертификати бериш тартиби белгиланди

Янги тартибга кўра, менежерлик сертификатига эга техникум директорлари ва директор ўринбосарларининг лавозим маошига мос равишда 50 ва 30 фоиз миқдорида ҳар ойлик устама белгиланди.

custom img

“Стадионни қандай қилиб йўқ қилиб юборяпсан?” — Сурхондарё ҳокими

Улуғбек Қосимов мактаб стадионлари ўрнида қўшимча бинолар қурилаётганини танқид қилиб, мактаб ҳудудларидан фойдаланишда масъулиятли ёндашувни талаб қилди.

custom img

Сурхондарёда 3 кг га яқин гиёҳвандлик воситалари мусодара қилинди

Афғонистон фуқароси “опий”ни “жонли контейнер” орқали олиб киргани аниқланди.

custom img

“Бирорта бозор ёпилмайди ва ўз функциясини йўқотмайди” — Шавкат Умурзоқов

Тошкент шаҳар ҳокими инвесторларга таклиф этилаётган 35 та бозор ва савдо мажмуалари ҳақида маълумот берди.

custom img

Қизиқчи Шукурулло Исроилов расман лавозимга тайинланди

Шукурулло Исроилов Тошкент шаҳар маданият бошқармаси бошлиғига ўринбосар бўлди.

custom img

Дори, сигарет, телефон ва қурилиш буюмлари: қалбаки ҳужжатлар асосидаги юк ушланди

Ҳолат юзасидан уч нафар шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"