Қўқон шаҳрида ИИО ходимига пора бермоқчи бўлган шахс қўлга олинди
200 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган

Жорий йилнинг 5 июль куни суд томонидан Жиноят кодексининг 96-моддасига асосан тиббий йўсиндаги мажбурлов чораси қўлланилган фуқаро А.Ў. Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими катта инспектори А.Н.га мурожаат қилиб, ўзига нисбатан тайинланган тиббий йўсиндаги мажбурлов чорасини ижро этмаслик эвазига 200 АҚШ миқдоридаги пулларни пора тариқасида таклиф қилган.

Маълум бўлишича, фуқаро А.Ў.га Қўқон шаҳар ИИО ФМБ Пробация бўлими катта инспектори А.Н томонидан ҳуқуқ ва мажбуриятлари тушунтирилиб, ҳаракатида пора бериш жинояти борлиги ва жиноий жавобгарликка тортилиши ҳақида бир неча маротаба огоҳлантирилиб, жиноятдан қайтаришга ҳаракат қилинишига қарамасдан, фуқаро пора таклиф қилишда давом этган.
Ҳолат юзасидан, фуқаро А.Ў. катта инспектор А.Н.га 100 АҚШ доллари ва 400.000 сўм миқдоридаги пулларни пора тариқасида берган вақтида тадбир иштирокчилари томонидан ушланиб, ушбу пуллар холислар иштирокида далилий ашё тариқасида расмийлаштириб олинди.







