Сиёсат

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди

Душанбе шаҳрига ташрифнинг биринчи кунги дастури доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Эрон президенти Иброҳим Раисий билан учрашув ўтказди.

Шавкат Мирзиёев Эрон президенти билан учрашди

 

 

Суҳбат аввалида давлат раҳбари Эрон президентини юксак давлат лавозимига сайлангани билан яна бир бор самимий қутлаб, масъулиятли фаолиятига катта муваффақиятлар тилади.

 

Амалий ҳамкорликни кенгайтириш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди.

 

Жорий йил бошидан ўзаро савдо кўрсаткичлари изчил ўсиб бораётгани кузатилмоқда. Қишлоқ хўжалиги, паррандачилик, балиқчилик, озиқ-овқат саноати ва бошқа тармоқларда бизнес лойиҳалари муваффақиятли амалга оширилмоқда.

 

Савдо-иқтисодий алоқалар суръатини давом эттириш ва янги “ўсиш нуқталари”ни аниқлаш мақсадида қўшма Ҳукуматлараро комиссия ишини фаоллаштиришга келишиб олинди.

 

 

Бундан ташқари, “йўл харита”си асосида саноат кооперациясини кучайтириш истиқболлари ҳамда икки мамлакат транзит салоҳиятини самарали ишга солиш имкониятлари ваколатли идоралар даражасида пухта ўрганилади.

 

Давлат раҳбарлари минтақа кун тартибидаги масалаларни, шу жумладан Афғонистонда вужудга келаётган вазиятдан келиб чиққан ҳолда кўриб чиқдилар.

 

Аввалроқ, Президент Шавкат Мирзиёев Душанбе шаҳрига келгач, Тожикистон Республикаси Президенти Эмомали Раҳмон билан учрашув ўтказганди.

 

custom img

Дунё етакчилари Шавкат Мирзиёевни Наврўз билан қутлади

Қутловларда Янги Ўзбекистондаги ислоҳотлар юқори баҳоланди.

custom img

Ўзбекистон ва Туркманистон етакчилари телефон орқали мулоқот қилди

Суҳбат аввалида томонлар Рамазон ҳайити ва Наврўз айёми муносабати билан самимий тилаклар билдирди.

custom img

Эрон Ҳўрмуз бўғози учун бож ундиришни кўриб чиқмоқда

Ҳўрмуз бўғозида кемаларининг хавфсиз ҳаракати таъминланиши учун мамлакатлар бож тўлашга мажбур бўлади.

custom img

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Озарбайжон Президенти Илҳом Алиев суҳбатлашди

Мулоқотда Ўзбекистон–Озарбайжон стратегик шериклик ва иттифоқчилик муносабатларини янада кенгайтириш масалалари муҳокама қилинди.

custom img

Трамп жамоаси ичида келишмовчилик юзага келди — Bild

Эронга қарши уруш фонида АҚШ витце-президенти Жей Ди Венс ва Давлат котиби Марко Рубио ўртасида зиддият пайдо бўлган.

custom img

Шавкат Мирзиёев Қосим-Жўмарт Тўқаевни табриклади

Қозоғистондаги референдумда қарийб 90 фоиз овоз билан янги Конституция лойиҳаси маъқулланди.

custom img

АҚШ Яқин Шарққа 5 000 нафар денгиз пиёдаси ва қўшимча ҳарбий кемаларни юборади

Шунингдек, АҚШ денгиз флотининг амфибия жанговар кемаси USS Tripoli ҳам Яқин Шарққа йўналтирилмоқда.

custom img

Ўзбекистон ва Озарбайжон раҳбарлари телефон орқали мулоқот қилди

Президент Шавкат Мирзиёев Озарбайжонга учувчисиз дрон ҳужумларини қоралади.

Шаҳодатнома: №1346 Берилган сана: 28.05.2020

Ғоя муаллифи: Фирдавс Фридунович Абдухаликов

Асосчиси: "Master Media Production and Broadcast"